Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Эрондаги Эвин қамоқхонасига ҳужуми оқибатида 71 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Эрондаги Эвин қамоқхонасига ҳужуми оқибатида 71 киши ҳалок бўлди

Исроил мудофаа кучлари 22 июнь куни Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган Эвин қамоқхонасига уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида камида 71 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Эроннинг IRNA агентлигига таянадиган “Hisobot” манбаси маълум қилди. Маълумотга кўра, бундай расмий баёнотни Эрон суд ҳокимияти матбуот котиби Аскер Жаҳонгир берган.

«Расмий статистик маълумотларга кўра, Эвинга берилган зарба натижасида 71 киши ҳалок бўлди», — деди расмий.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида:

  • Маъмурий ходимлар,

  • Ҳарбий хизматга чақирилганлар,

  • Қамоқхона маҳбуслари,

  • Уларнинг оила аъзолари,

  • Қамоқхона яқинида яшовчи фуқаролар бор.

Жаҳонгир ҳодисада жиддий жароҳат олганлар ҳам борлигини айтди, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот бермади.

Киритилди: 23:46 30.06.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!