"Ҳизбуллоҳ" ахборот хизмати раҳбари Муҳаммад Афиф Исроилнинг Бейрут марказидаги Рас ан-Наба ҳудудига уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Ливан хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб хорижий ОАВ хабар берди.
Хабар қилинишича, Афиф Сурия тарафдори Араб Социалистик партияси (АПСР) штаб-квартираси жойлашган бинода камида иккита ракета зарбасига учраган.