Лионель Месси декабрь ойида Sirin брендининг намойиши муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманига ташриф буюрди. Маълумот учун, Месси мазкур ташкилотнинг элчиси ҳисобланади. Ана шу тадбирда, табиийки, аргентиналик юлдуз барчанинг диққат-эътиборида бўлди.
Жумладан, исроиллик модельер Яэль Шелбия Месси билан ёнма-ён юрди. Кейин у билан суратга тушди. Ҳатто модельернинг кийиниш услуби Мессини бироз ноқулай ҳолга солиб ҳам қўйди. Аммо Шелбия бунга парво қилмади. Eurosport.ru нашрининг ёзишича, исроиллик соҳибжамол Антонелла Рокуццо (Мессининг рафиқаси)нинг ўрнини эгаллаши мумкин экан.