Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Мисрнинг «тўрт маҳбусни озод қилиш эвазига 48 соатлик оташкесим» таклифи Исроилга расман тақдим этилмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, агар шундай таклиф билдирилса, у дарҳол рози бўлади.
Исроил ҳукумати матбуот хизматига кўра, «Ликуд» партияси фракцияси йиғилишида Нетаняху Миср таклифи ҳақидаги маълумотлар уларга етиб келмаганини таъкидлаган.
Матбуот баёнотида Мисрнинг икки кунлик вақтинчалик сулҳнинг 10 кун ичида музокаралар йўли билан доимий сулҳга айлантирилиши ҳақидаги таклифига изоҳ берилмаган.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ғазода сақланаётган тўрт нафар исроиллик асирни баъзи фаластинликлар билан алмашиш учун икки кунлик ўт очишни тўхтатишни таклиф қилганини айтди.
«Кейинги 10 кун ичида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни доимий келишувга айлантириш бўйича музокаралар олиб борилади», — деди ас-Сисий.