Исроилда кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида 17 нафар ўт ўчирувчи жабрланди.
Бу ҳақда ёнғин-қутқарув хизматига таяниб Times of Israel хабар берди.
Улардан икки нафари шифохонага ётқизилган.
"Ҳозирги босқичда биз ҳали ҳам ёнғинни назорат остига ололмадик. Ёнғинларни ўчириш бўйича 150 дан ортиқ ўт ўчириш гуруҳлари ҳамон иш олиб бормоқда," - дейилади хизмат хабарида.