Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилда Хитой автомобилларидан оммавий воз кечилмоқда

Исроилда Хитой автомобилларидан оммавий воз кечилмоқда

Исроил армиясида офицерлардан Хитойда ишлаб чиқарилган хизмат автомобиллари олиб қўйилмоқда — бу расман жосуслик хавфи деб тан олинди.

Ҳарбийлар шу фикрдаки, автомобилларда ўрнатилган камералар, датчиклар ва алоқа тизимлари маълумотларни тўплаб, уларни Хитойдаги серверларга юбориши мумкин.

Исроил Мудофаа вазирлиги ва ЦАХАЛ (Исроил Мудофаа Кучлари) босқичма-босқич бу автомобиллардан воз кечишни бошлади. Бунинг натижасида юзлаб машиналар — асосан кўп болали офицерларга берилган CHERY маркасидан бўлган етти ўринли автомобиллар — хизматдан олиб ташланмоқда.

❌ Ҳозирда хитой автомобилларига ҳарбий базаларга кириш тақиқланган, 2026 йил бошига келиб эса уларни бутунлай ишлатишдан воз кечиш режалаштирилган.

Киритилди: 15:29 03.11.2025. Ўқилди: 2135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!