Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроилда террорчилик ҳужуми: ёнилғи қуйиш шохобчасидаги отишмада бир киши ҳалок бўлди

Исроилда террорчилик ҳужуми: ёнилғи қуйиш шохобчасидаги отишмада бир киши ҳалок бўлди

Исроилда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги фаластинликлар ҳудудлари билан чегарадош Кохав-Яир қишлоғи яқинидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва камида беш киши яраланди.

Бу ҳақда «The Times of Israel» нашри полицияга таяниб хабар берди.

Барча ярадорлар касалхонага ётқизилган.

Расмийлар юз берган ҳодисани террорчилик ҳужуми деб баҳолади. Ўқ узган шахс зарарсизлантирилди.

Киритилди: 17:16 07.06.2026. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!