Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилда Ғазода урушни тўхтатиш талаби билан оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Исроилда Ғазода урушни тўхтатиш талаби билан оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Исроилда минглаб одамлар Ғазо секторидаги ўт очишни дарҳол тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш талаблари билан кўчаларга чиқишди.

Намойишчилар Тель-Авивдаги Бегин кўчаси, Ҳабима майдони, Кирия ҳарбий базаси ва Ғарбий Қуддусда тўпланишди. Улар асирлар сурати, давлат байроқлари ҳамда ҳукуматни танқид қилувчи плакатлар билан чиқишди.

Фаоллар Исроил ҳукуматидан Ғазодаги урушни якунлаш, тинч аҳоли қурбонларини тўхтатиш ва исроиллик асирларни қайтариш учун фавқулодда чоралар кўришни талаб қилишди.

Намойишлар мамлакатда урушга қарши кайфият ошиб бораётганини ва жамоатчиликнинг тинчлик талабини кучайиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Киритилди: 18:01 13.07.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!