Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроилда Бош вазир Нетаняхуга суиқасд уюштирилди

Исроилда Бош вазир Нетаняхуга суиқасд уюштирилди

Исроил разведка хизматлари мамлакатнинг юқори мартабали амалдорларига суиқасд уюштириш учун ёлланган Эрон агентини ҳибсга олди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди

Хабарга кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху, мудофаа вазири Ёав Галант ва Шин Бет хавфсизлик агентлиги раҳбари Ронен Барга суиқасд қилишмоқчи бўлган. Эрон операция учун Туркияда яшовчи исроиллик тадбиркордан фойдаланмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Апрель ойида Туркия фуқаролари Андрей Аслан ва Гунеид Аслан молиявий операцияларни амалга ошириш учун исроиллик тадбиркор билан боғланган. Улар уни Туркиянинг Самандаг шаҳрига эронликнинг икки вакили билан учрашиш учун таклиф қилган. Учрашув май ойида бўлиб ўтган.

Исроиллик тадбиркор ҳар қандай фаолиятни амалга оширишдан олдин дастлаб бир миллион доллар талаб қилган.

Кейинчалик исроиллик тадбиркор фитнани амалга ошириш, молиявий, логистика ва қурол-яроғ билан боғлиқ ҳаракатларни бошлаш, шу жумладан, "Моссад" агентини икки томонлама агентга айлантириш учун 5000 евро олган. Шунингдек, тадбиркордан Эрон кўрсатмаларига мос келмайдиган миссияларни бажаришдан бош тортган Исроил фуқароларига таҳдидлар қилиш сўралган, дейилади хабарда.

Исроиллик тадбиркор мазкур ҳаракатларни амалга оширгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган, унга нисбатан 19 сентябрда айблов эълон қилинган.

Киритилди: 00:05 20.09.2024. Ўқилди: 8560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!