Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилда 500 мингга яқин киши норозилик намойишига чиқди

Исроилда 500 мингга яқин киши норозилик намойишига чиқди

Исроил пойтахти Тел-Авивда 500 мингга яқин киши Ғазодаги урушга қарши норозилик намойишига чиқди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, 18 август куни бўлиб ўтган намойиш иштирокчилари Нетаняҳу ҳукуматини Ғазодаги асирларни қайтариш учун ҲАМАС билан келишувга эришишга чақирган.

"500 мингга яқин одам қатнашган норозилик намойиши умуммиллий иш ташлаш билан бирга ўтказилди. Намойишчилар асосий йўлларни ёпиб қўйди", дея ёзди Тhe Jerusalem Post.

Киритилди: 15:25 18.08.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!