Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроилда 50 мингдан ортик товон пули учун ариза берилди

Исроилда 50 мингдан ортик товон пули учун ариза берилди

Эрон ва Исроил ўртасидаги тўқнашув якунланганидан сўнг, Исроил оккупациясидаги ҳудудлардаги 50 мингдан ортиқ фуқаро товон пули тўлаш талаби билан мурожаат этди. Бу ҳақда якшанба куни Исроилнинг иқтисодий нашри Calcalist хабар берди.

Маълумотларга кўра, 12 кун давом этган қуролли можаронинг 24 июнь куни тўхтаганидан кейин шикаст етказилган шахсий, тижорат ва ҳарбий объектлар учун товон пули сўралган аризалар сони 50 мингдан ошган.

Можаро Эрон қуролли кучлари томонидан Исроил томонидан аҳоли яшаш жойлари ва ядровий объектларга қилинган ҳужумларга жавобан дронлар ва баллистик ракеталар билан оккупацияланган ҳудудларга кучли зарбалар берилиши орқали бошланган эди.

Эрон расмийлари бу амалиётларни БМТ Низомасининг 51-моддаси асосида мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш деб баҳоламоқда.

Киритилди: 19:16 14.07.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!