Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил йил охиригача лазерли Iron Beam ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштирмоқчи

Исроил йил охиригача лазерли Iron Beam ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштирмоқчи

Исроил Мудофаа вазирлиги мамлакат йил охиригача юқори қувватли лазерга асосланган Iron Beam (“Темир нур”) ҳаво мудофаа тизимини жойлаштиришни режалаштираётганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, Iron Beam сентябрь ойида эксплуатация синовларини муваффақиятли якунлаган ва дунёда биринчи бўлиб жанговар шароитда ишлашга шай лазерли тутиб олиш тизими мақомини олган.

Қуввати 100 киловатт бўлган лазерли қурол нишонларни сониялар ичида йўқ қилиш имконига эга. Шу билан бирга, у анъанавий ракета тутиб олувчи тизимларига нисбатан бир неча баробар арзон тушиши таъкидланмоқда.

Бир неча ҳафта давом этган синовлар чоғида Iron Beam ракеталарни, дронларни ва бошқа турдаги ҳаво нишонларини муваффақиятли тутиб олди ва йўқ қилди. Мудофаа вазирлигига кўра, тизим жанг шароитига яқинлаштирилган вазиятларда ҳам “аниқ ва ишончли” ишлашни намойиш этган.

Баёнотда қуйидагилар қайд этилган:

“Исроилда мавжуд тизимлар ракеталар ва баллистик нишонларни тутиб олишда 90–95 фоиз самарадорликка эга бўлса-да, дронлар ва пастдан учувчи учувчисиз аппаратларга қарши самарадорлик айрим ҳолларда 50 фоиз атрофида. Янги лазер эса айнан кичик, секин ва ерга яқин баландликда учадиган нишонларни йўқ қилиш учун махсус ишлаб чиқилган.”

Киритилди: Бугун 13:19. Ўқилди: 149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!