Исроил мудофаа кучлари Яқин Шарқ минтақасининг исталган нуқтасига ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда Исроил армияси бош штаби бошлиғи Герзи Ҳалеви Эронга жавоб зарбаси бериш эҳтимолини изоҳлар экан , дея хабар беради Reuters .
«Биз Яқин Шарқнинг исталган нуқтасига етиб бориш ва ҳужум қилиш имкониятига эгамиз. Буни ҳали тушунмаган душманларимиз эса тез орада тушунишади», - дейди ҳарбий.
Ҳалеви, шунингдек, Исроил Теҳрондан берилган ракета зарбасига «албатта жавоб беришини» таъкидлаб , Исроил армияси ўқ отиш учун мўлжалларни тўғри топишга ва уларни кенг миқёсда зарба беришга қодирлигини қўшимча қилди.