Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ХАМАСнинг юқори мартабали етакчиси ўлдирилганини эълон қилди

Исроил ХАМАСнинг юқори мартабали етакчиси ўлдирилганини эълон қилди

Ғазо шаҳридаги "сирли тун" операциясида Исроил армияси ХАМАСнинг юқори мартабали етакчиси Раад Саъадни ўлдирди.

Ynet нашрининг ёзишича, операция Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Исраэль Кацнинг розилиги билан ўтказилган.

Уларга кўра, Раад Саъад "7 октябрь воқеалари архитекторларидан бири бўлган ва яқинда ташкилотни қайта тиклаш устида ишлаган".

"Саъад Исроилга қарши ҳужумларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этган ва сўнгги икки ой ичида Ғазо шимолида Хамас ҳарбий кучини қайта тиклаш ишларини назорат қилган", — дейилади баёнотда.

Исроил армиясининг таъкидлашича, у Ғазо секторида қолган ХАМАСнинг охирги юқори мартабали, фахрий амалдорларидан бири. "У шунингдек, Ғазо шаҳридаги ХАМАС бригадасининг асосчиси ва раҳбари бўлган ва анклавда денгиз кучларини ташкил этиш устида ишлаган", — дея қўшимча қилган ҳарбийлар.

Киритилди: 09:40 14.12.2025. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!