Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил ХАМАС билан музокараларга қайтишга чақирди

Исроил ХАМАС билан музокараларга қайтишга чақирди

Исроил ҳукумати ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар жараёнига қайтиши керак, деди АҚШ , Қатар ва Миср раҳбарлари қўшма баёнотида, деб хабар беради «РИА Новости» . Матнда қайд этилишича, уч давлат яқин келажакда мулоқотга ўтишни талаб қилади.

«Биз ҳар икки томонни 14 ёки 15 августда Доҳа ёки Қоҳирада зудлик билан музокараларни давом эттиришга чақирдик », — дейилади хабарда.

Қўшма Штатлар, Қатар ва Мисрнинг қўшма мурожаатида айтилишича, уч давлат ўз навбатида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича якуний таклифларни ишлаб чиққан. Матнда таъкидланишича, Вашингтон , Доҳа ва Қоҳира музокарачиларни ушбу йўналишдаги ўзгаришлар билан таништиришга тайёр.

Киритилди: 02:51 09.08.2024. Ўқилди: 2663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!