Халқаро жиноий суд Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берган эди. Нетаньяхунинг идораси чоршанба куни эълон қилганидек, Исроил бу қарор устидан апелляция берди, Euronews.
Баёнотда айтилишича, агар апелляция рад этилса, бу фақат “Исроилнинг АҚШдаги дўстларига ва бутун дунёга Халқаро жиноий суднинг Исроилга нисбатан нақадар холислигини кўрсатади”.
Ўтган ҳафта Халқаро жиноий суд Нетаньяху ва Галантни Ғазодаги ХАМАСга қарши уруш билан боғлиқ ҳолда уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берди.
Апелляция кўриб чиқилаётган бир пайтда, Исроил ҳам Халқаро жиноий суддан ушбу икки ҳибсга олиш ордерининг ижросини тўхтатишни сўради.
Айни пайтда Франция Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ Нетаньяху Халқаро жиноий суд ордерига кўра Франция ҳудудида ҳибсга олинмаслигини билдирган эди. Ташқи ишлар вазирлиги Нетаньяху ва Рим статутини имзоламаган мамлакатнинг бошқа амалдаги вазирлари дахлсизликдан фойдаланишини тушунтирди.
Бу баёнот Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасида сулҳ ўрнатилганидан бир неча соат ўтиб янгради. Исроил нашрлари Haaretz и Kanнинг хабар беришича, Исроил бу шартни Францияга Ливандаги ўт очишни тўхтатиш келишувида иштирок этиши учун қўйган.
Халқаро жиноий суд Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга қарши уруш жиноятлари айбловлари Исроил томонидан қатъиян рад этилди ва буни "шармандали" ва "антисемитизм" ҳаракати деб атади. АҚШ президенти Жо Байден исроиллик сиёсатчиларни ҳибсга олишга ордер берилишини ғазабнок деб атади.