Исроил ҳукумати ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги сулҳни узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари баёнотида айтилади.
“Васитачиларнинг гаровга олинганларни озод қилиш жараёнини давом эттиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари муносабати билан... оператив пауза узайтирилди”, — деди Исроил ҳарбийлари.