Исроил ва Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати Газа секторидаги урушни тўхтатиш бўйича музокараларда мувофаққиятга яқинлашди, деб хабар беради Israel Ha-Yom нашри. Маълумотларга кўра, ҲАМАС музокараларда мўътадил ёндашув намоён қилган.
1-кун: ҲАМАС 8 нафар тирик гаровдагини озод қилади, шунингдек 6 нафарнинг жасадини қайтаради;
Қўшимча равишда яна 2 нафар 60 кунлик сулҳ даврида озод қилинади;
Исроил эса фаластинлик маҳкумларнинг бир қисмини озод қилади.
Сулҳ жараёнининг 60 кунлик муддати давомида томонлар урушни тўлиқ тўхтатиш бўйича музокараларни давом эттиради.
ҲАМАС аввалги талабларидан — яъни:
бошқа уруш ҳаракатлари тикланмаслигига кафолат сўраш ва
Исроил қўшинларининг Газадан тўлиқ чиқиб кетиши
талабларидан воз кечди.