Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил урушдан бери биринчи марта фаластинликларга Шимолий Ғазога қайтишишига қўйиб берди

Исроил урушдан бери биринчи марта фаластинликларга Шимолий Ғазога қайтишишига қўйиб берди

-Ғазодаги ўн минглаб кўчирилган фаластинликлар Исроилнинг анклавга қарши уруши бошланганидан буён илк бор Нетзарим йўлагини кесиб ўтиб, Ғазо минтақасининг шимолидаги яқинлари бағрига қайтмоқда.

Исроил ҳарбий кучлари маълум қилишича, фаластинликларга эрталаб соат 7:00 дан (ГМТ бўйича 05:00) ал-Рашид кўчасини пиёда ва эрталаб соат 9:00 дан (ГМТ бўйича 07:00) Салоҳиддин кўчасини транспорт воситаларида кесиб ўтишга рухсат берилади.

-Бу хабар Қатар ҲАМАСнинг исроиллик аёл асира Арбел Еҳуд ва яна икки кишини жума кунигача озод қилишга рози бўлганини ҳамда ўт очишни тўхтатиш битимининг биринчи босқичида озод қилиниши мўлжалланган шахсларнинг ҳолати ҳақида маълумот берганидан сўнг эълон қилинди.

-АҚШ ва Ливан, Исроил кучлари мамлакатнинг жанубий ҳудудларидан чиқиб кета олмаган ва ўз уйларига қайтишга уринаётган 22 кишини ўлдирганидан кейин, Исроил-Ҳизбуллоҳ ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув 18 февралга қадар узайтирилганини маълум қилди.

-Фаластинликлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисини Миср ва Иорданияга мажбуран кўчириш орқали "тозалаш" таклифини қаттиқ қоралади. Бу таклиф этник тозалаш билан боғлиқ жиддий хавотирларни келтириб чиқарди.

-Исроилнинг Ғазога қарши олиб бораётган тажовузи натижасида 2023 йил 7 октябрдан буён камида 47 306 нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва 111 483 нафари жароҳатланди.

Киритилди: 20:24 27.01.2025. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!