Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил уруш бошланганидан бери Ғазодаги 256 та эвакуация марказини нишонга олди

Исроил уруш бошланганидан бери Ғазодаги 256 та эвакуация марказини нишонга олди

2023 йил 7 октябридан буён Исроил армияси Ғазо секторида жойлашган 256 та эвакуация ва вақтинчалик яшаш марказига зарбалар берди. Бу марказларда 700 мингдан ортиқ мажбурий кўчирилган фуқаро паноҳ топган эди.

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг медиа-офиси расмий баёнот берди.

«Окупацион Исроил тинч аҳоли ва мажбурий кўчирилган фуқароларга нисбатан ўзининг тизимли жиноятларини давом эттирмоқда. Ўз уйларини йўқотган оилалар жойлашган марказлар қасддан ва мунтазам равишда нишонга олиняпти», — дейилади баёнотда.

Фақат 2025 йил июнь ойининг ўзида 11 дан ортиқ эвакуация муассасасига ҳужум қилинган, бу эса халқаро ҳуқуқ ва гуманитар меъёрларнинг қўпол равишда бузилиши сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:05 30.06.2025. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!