Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил ўрмон ёнғинларини ўчиришда 13 та давлатдан ёрдам сўрамоқда

Исроил ўрмон ёнғинларини ўчиришда 13 та давлатдан ёрдам сўрамоқда

Исроил 13 давлатдан Қуддус яқинидаги ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам сўраган.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар маълум қилди.

"Сўнгги соатларда мен Озарбайжон, Аргентина, Буюк Британия, Греция, Испания, Италия, Кипр, Португалия, Шимолий Македония, Франция, Хорватия, Чехия ва Швециядан бўлган ҳамкасбларим билан суҳбатлашдим ва улардан ҳаводан (ўрмон ёнғинларини ўчириш учун) ёрдам сўрадим," - дея унинг сўзларини келтиради агентлик.

Эслатиб ўтамиз, ўрмон ёнғинлари чоршанба куни эрталаб Қуддус ғарбида бошланган ва тезда назоратдан чиқиб кетган. Расмийлар бир нечта аҳоли пунктларидан аҳолини эвакуация қилиш ва бир нечта автомобиль йўлларини ёпишга мажбур бўлди. Исроилнинг Ашкелон, Беэр-Шева, Модиин ва бошқа шаҳарларида об-ҳаво шароити туфайли Мустақиллик куни муносабати билан тадбирлар бекор қилинди.

Киритилди: 04:01 01.05.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!