Ливаннинг расмий Миллий Ахборот Агентлигининг маълум қилишича, Исроил ҳаво ҳужумлари Ливан университети яқинида ва шаҳар жанубидаги Бурж ал-Баражне ҳудудига қилинган.
Исроил самолётлари тунда мажбурий эвакуация буйруғига киритилмаган Байрутнинг ал-Жамоус маҳалласига ҳам зарба берди.
Байрутда ракета зарбалари овози янгради, кейин аланга ва қуюқ қора тутун шаҳарнинг айрим қисмларини қоплади.