Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.
Узоқ масофали ракеталар, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳамда ўз таъсиридаги гуруҳлар — Ҳизбуллоҳ, ХАМАС, Исломий жиҳод ва ҳусийлар орқали у ўз чегараларидан ташқарида ҳам беқарорлик ва қон тўкилишни авж олдирмоқда.
Баёнотда таъкидланишича, бу фаолиятлар Яқин Шарқдан тортиб Европагача ва ундан ташқари ҳудудларда кузатилмоқда.
Исроил ТИВ фикрича, Эрон режими бугунги кунда бутун дунё ва “эркин дунё” учун энг катта таҳдид ҳисобланади.