Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Эрон ҳарбийларининг Исроил шаҳарларидаги турар-жой ҳудудларига берган зарбаларига жавобан Теҳрондаги тинч аҳоли манзилларига зарба бериш билан таҳдид қилди.
Бу ҳақда Исроил ОАВлари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 13 июндан бери Исроилдаги тинч аҳоли манзилларига берилган зарбалар натижасида камида 21 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.
"Теҳрон аҳолиси бунинг учун товон тўлайди ва жуда тез орада" - деди Кац.
Исроил матбуотининг қайд этишича, бу Исроилдаги сиёсий арбоб Эрон ҳукумати устидан таъсир ўтказиш учун Эрондаги тинч аҳолини ўз уйларини тарк этишга мажбурлаш мақсадида бундай таҳдидларни биринчи марта амалга оширмоқда.