Исроил самолётлари Теҳронга яна бир ҳужум пайтида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳаво кучлари штаб-квартирасини вайрон қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси вакили бригада генерали Эфи Дефрин маълум қилди.
"Биз Эронга қарши кучли зарбалар беришда давом этамиз. Ҳужум натижасида биз ИИҚК ҳаво кучлари штаб-квартирасини вайрон қилдик. Ушбу ҳужум шунингдек, Исроилга зарбалар бериш учун тайёрланган учувчисиз учиш аппаратлари захираларини ҳам йўқ қилди", деди у брифингда.