Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Иордания билан чегарада имкон қадар тезроқ хавфсизлик девори қуришга чақирди.
Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Х ижтимоий тармоғида тегишли баёнот билан чиқди.
"Исроил-Иордания чегарасида хавфсизлик девори тезда қурилиши керак", деб ёзган Кац.
Унинг сўзларига кўра, девор Фаластин ҳудудларига Эрон қуроллари кириб келишининг олдини олиш учун зарур.