Бугун тунда Исроил ҳарбий самолётлари Сурия ва Ливанга яна ҳужум қилди.
Ливан матбуотининг хабар беришича, Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубидаги Рашаф, Ҳадада ва ат-Тири шаҳарларига зарбалар берган.
❕ Айни пайтда Сурияда Хомс вилоятидаги Шайрат ҳарбий аэродромига ҳужумлар уюштирилди. Ҳужум пайтида бир нечта кучли портлашлар эшитилган ва авиабазада ёнғин чиққан, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.