Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

Иккинчи зарба маҳаллий телеканал видеосига тушиб қолди.

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Аввалроқ Сурия аҳолисининг асосий қисми друзлар бўлган Сувайда шаҳрига қўшин киритган эди. Дамашқ амалиётдан мақсад шаҳарни қуролли гуруҳлардан тозалаш эканини айтган.

Исроил бунга жавобан Сурия ҳарбийларига бир қатор зарбалар бериб, қўшинлар Сувайдадан тўлиқ олиб чиқилмагунча ҳужумларни давом эттириш билан таҳдид қилди.

Киритилди: 21:55 16.07.2025. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!