Кеча тунда Эрон томонидан ўққа тутилиши оқибатида Исроилда касалхонага ётқизилган ярадорлар сони 287 кишига етди.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, бир кишининг аҳволи оғир, 14 нафарининг аҳволи ўртача оғир, жумладан, икки нафар бола.