Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Шарқий Қуддусни Ғарбий Соҳилдан ажратиб турувчи турар-жой қуришни режалаштирмоқда

Исроил Шарқий Қуддусни Ғарбий Соҳилдан ажратиб турувчи турар-жой қуришни режалаштирмоқда

Исроил молия вазири Бецалель Смотрич Шарқий Қуддусни Ғарбий Соҳилдан ажратиб турувчи турар-жой қуриш режасини маъқуллади.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

"Вазир пайшанба куни Ғарбий Соҳилдаги мавжуд аҳоли пункти ва Қуддус ўртасида исроиллик кўчманчилар учун 3401 та уй қуриш режасига бағишланган матбуот анжумани ўтказади", - деди Смотрич вакили.

Бош вазир Беньямин Нетаньяху узоқ вақт музлатилган E1 схемасини қайта тиклаш режасини қўллаб-қувватлайдими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 2012 йилдан буён бу лойиҳани фаластинликлар билан бўлажак тинчлик келишувига таҳдид деб ҳисоблаган АҚШ, Европа иттифоқчилари ва бошқа жаҳон кучларининг эътирозлари туфайли бу режани музлатиб қўйган эди.

Киритилди: 13:50 14.08.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!