Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил ростдан Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаийни ўлдирадими? Нетаньяху жавоб берди

Исроил ростдан Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаийни ўлдирадими? Нетаньяху жавоб берди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ABC News телеканалига берган интервьюсида Эрон олий раҳбари Аятулло Али Хоманаийга суиқасд эҳтимолини инкор этмади.

Ундан суиқасд можарони янада кучайтирмайдими, деб сўрашганда, Нетаньяху аксинча, бундай ҳужум урушга барҳам беради, дея жавоб берди.

«Эрон абадий урушни истайди ва бизларни ядровий уруш ёқасига олиб келмоқда. Аслида эса, Исроил буни тўхтатмоқда. Биз агрессияни тугатаяпмиз ва буни фақат “ёмонлик кучлари”га қарши туриш билан амалга ошириш мумкин», — деди у.

Ундан Исроил ростдан ҳам Хоманаийга ҳужум қилмоқчимикан, деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Исроил керакли бўлган ишни қилмоқда».

Шунингдек, у Исроил Эроннинг етакчи ядровий олимларини нишонга олганини айтди ва уларни «Гитлернинг ядровий жамоаси» деб атади.

Нетаньяхунинг айтишича, АҚШ ҳам Эроннинг ядровий дастурини йўқ қилиш йўлида Исроилни қўллаб-қувватлаши керак, чунки бу фақат Исроилнинг эмас, Америка манфаатлари учун ҳам хизмат қилади.

«Биз фақат ўз душманимизга қарши курашаётганимиз йўқ. Биз сизнинг душманингизга ҳам қарши курашяпмиз. Улар: “Исроилга ўлим, Америкага ўлим”, деб бақиришяпти. Биз фақат уларнинг йўлида тўсиқ бўлиб турибмиз», — деди Нетаньяху.

Киритилди: 23:46 16.06.2025. Ўқилди: 1480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!