Исроил Ғазо секторидa гаровда ушлаб турилганларни озод қилишда ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилди
"Бир кун аввал Исроил бош вазирининг ҳарбий котиби Роман Гофман Москвадан қайтиб келди. У Россияда ҲАМАС асирлигиди одамларни озод қилиш масаласини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Бинямин Нетаняҳу идораси.
Москвага ёрдам сўраб мурожаат қилиш АҚШ, Қатар ва Мисрнинг ҲАМАС билан сулҳ тузишга қаратилпган саъй-ҳаракатлари секин кечаётгани билан боғлиқ, дейилади Bloomberg хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида гаровга олинган олти кишининг жасадини топган эди.