Қуддус собиқ муфтийсининг маълум қилишича, исроил ҳукумати Рамазон ойида мусулмонларнинг Ал-Ақсо масжидига киришини чеклаш учун тайёргарлик кўрмоқда. Унинг сўзларига кўра, яҳудий давлати аллақачон ўнлаб ёш йигитларнинг киришини тақиқлаган ва босиб олинган Ғарбий Соҳилдан келаётган намозхонлар учун чекловлар юмшатилмаслигини билдирган. Бу эса олдинги йилларга нисбатан ибодат қилувчилар сонининг камайишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирлар бор.