Бинямин Нетаняҳу бу масала яқин кунларда ҳал бўлишига умид ва ишонишини билдирди.
"Кўп ҳафталар давомида биз америкалик дўстларимиздан етказиб беришни тезлаштиришни сўраяпмиз. АҚШ вақти-вақти билан баъзи нарсаларни етказиб беряпти, аммо ўқ-дорилар етказиб беришни чеклаган. Шунинг учун бу масалада очиқчасига гапиришга қарор қилдим", — дея таъкидлади Исроил бош вазири.