Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил қирувчи самолётлари Сана аэропортини бомбардимон қилди

Исроил қирувчи самолётлари Сана аэропортини бомбардимон қилди

Исроил ҳаво кучларининг ўнлаб қирувчи самолётлари чорак соат ичида Яманнинг Сана аэропорти ҳудудида Ансор Аллоҳ ҳаракатининг ҳутий нишонларига элликта ўқ-дори ташлади.

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.

"6 май куни эрталаб Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ўнлаб самолётлари 50 та ўқ-доридан фойдаланиб, ҳутий террорчи режимига тегишли кўплаб нишонларга зарба берди. Бу нишонлар Санадаги асосий аеропорт ва унинг атрофида жойлашган эди", - дейилади баёнотда.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, жангарилар Санадаги асосий аэропортни 15 дақиқа ичида бомбардимон қилган, шунингдек, ҳутийлар террорчилик мақсадларида фойдаланаётган муҳим электр стансиялари ва бетон заводига зарба беришган.

Киритилди: 02:41 07.05.2025. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!