Бугун 5 октябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил президенти Туркия билан дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклаш ҳақида гапирди

Исроил президенти Туркия билан дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклаш ҳақида гапирди

Исроил президенти Ицхак Герцог Туркия билан тўлиқ дипломатик муносабатларнинг тикланиши Исроил ва турк халқлари ўртасидаги дўстлик билан бирга иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини айтди.

“Туркия билан тўлиқ дипломатик муносабатларнинг тикланишини олқишлайман – бу Исроил ва турк халқлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар, ўзаро туризм ва дўстликни мустаҳкамлайдиган муҳим воқеа”, — дейилади Герцог баёнотида.

У Яқин Шарқда шериклик руҳи муҳимлигини қайд этди.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркия элчи тайинлаш ва Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклашга қарор қилганини маълум қилганди.

Киритилди: 18:17 17.08.2022. Ўқилди: 1591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!