Исроил президенти Исаак Герцог хавфсизлик нуқтаи назаридан Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтадиган COP-29 иқлим конференциясидаги иштирокини бекор қилди, деб хабар бермоқда Исроил матбуоти.
Тахминларга кўра, Исроил разведка хизматлари конференцияда Исаак Герцог бўлганида Эрон Бокуда теракт уюштиришга уриниб кўришидан чўчиган. Исроил президенти қисқа муддатли, бир неча соат билан чекланган ташрифни режалаштирганига қарамай, якунда уни бутунлай бекор қилишга қарор қилинди.
Аввалроқ Эрон президенти Масуд Пезешкиан айнан Исаак Герцог иштирок этгани учун анжуманда қатнашишдан бош тортган эди.