Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

исроил ОАВ: Армия тизимлари 3 миллиард марта кибер ҳужумга учради

исроил ОАВ: Армия тизимлари 3 миллиард марта кибер ҳужумга учради

исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 2023 йил 7-октабрда Ғазога қарши уруш бошланганидан бери исроил армиясининг компьютер тизимлари 3 миллиард кибер ҳужумни кузатди.

Haaretz газетаси полковник Рейчели Дембинскидан иқтибос келтирган ҳолда, уруш бошланганидан бери армия компьютер тизимларига электрон ҳужумга уринишлар сони 3 миллиардга етганини айтди.

Мрамам ибронийча қисқартмаси билан танилган Армия Компьютер ва ахборот тизимлари маркази қўмондони Дембинскининг қўшимча қилишича, ҳужумлар асосий оператив булутли ҳисоблаш тизимларига қаратилган бўлиб, улар ердаги кучлар яъни жанговар ҳаракатларни бошқариш, қўшинлар жойлашувини аниқлаш ва маълумот алмашиш учун дастурий таъминот ҳисобланади.

Киритилди: 06:32 16.07.2024. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!