Янги Мудофаа вазири Исроил Катц босиб олинган Ғарбий Соҳилда Фаластин ерларини ноқонуний равишда эгаллаб олган исроилликларни маъмурий қамоққа олиш тартиби бекор қилинганини эълон қилди.
Маъмурий ҳибсга олиш Исроил ҳукумати томонидан гумонланувчиларни айбловсиз ушлаб туриш сиёсатидир.
Ноқонуний кўчманчилар "хавф остида", деди Катц.
Шунингдек, у уларга қарши бир қатор халқаро санкциялар жорий этилганини ҳам қайд этди.
Вазир кўчманчиларга нисбатан "қатъий чоралар кўришни ноўрин" деб атади.
Исроил ҳукуматининг ўта ўнгчи аъзолари мудофаа вазирининг қарорини олқишлади.