Исроилнинг Elbit Maarahot компанияси Европанинг НАТО давлатига ReDrone учувчисиз қурилмаларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Шартнома қиймати 60 миллион долларни ташкил этади.
Тизим дронларни аниқлаш, кузатиш ва зарарсизлантириш учун Elbit томонидан ишлаб чиқилган радар ва электрон уруш тизимларидан фойдаланади. ReDrone кечаю кундуз самарали ишлайди ва турли об-ҳаво ва географик шароитларда ишлаши мумкин. Учувчисиз тизимлардан фойдаланиш ва уларга қарши кураш Украина урушидан олинган асосий хулосалардан бирига айланди.