Исроил мухолифати етакчиси ва собиқ бош вазир Яир Лапид ижтимоий тармоқдаги баёнотида Тел-Авив маъмуриятининг ҳаракатларини танқид қилиб, Эроннинг стратегик ва иқтисодий мақсадларига зарба беришдан бош тортишни «хато» деб атади.
У Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига операциялари учун миннатдорчилик билдирди, бироқ мамлакат «Эронни анча юқори нарх тўлашга мажбур қилиши» кераклигини таъкидлади.
Лапиднинг айтишича, у «ёвузликнинг асосий ўқи» деб атаган Эрон ўз ҳужумлари учун каттароқ оқибатларга дуч келиши керак. Сиёсатчининг таъкидлашича, Исроилда Теҳронга босимни кучайтириш имконияти бор ва ундан фойдаланиш керак.