Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Мисрда ҳам ҲАМАС етакчиларига қарши операцияни режалаштирганмиди?

A A A
Исроил Мисрда ҳам ҲАМАС етакчиларига қарши операцияни режалаштирганмиди?

Исроил Мисрда ҳам ҲАМАС етакчиларига қарши операцияни режалаштирган, аммо Қоҳира бунинг оқибатларидан огоҳлантирган, деб хабар бермоқда Middle East Eye

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Миср махсус хизматлари Исроил Қоҳирада ҲАМАС етакчиларини йўқ қилишга қаратилган операция режалаштирганини фош этган ва Исроилга бундай ҳужумларга куч билан жавоб қайтарилиши ҳақида огоҳлантириш берган.

"Миср ҳудудида ҲАМАС етакчиларига қасд қилишга ҳар қандай уриниш Миср суверенитетини бузиш, шунингдек, Исроил томонидан уруш эълон қилиниши деб баҳоланади. Бундай вазиятда биз иккиланмасдан тегишли жавоб чораларини кўрамиз”, — деди нашрнинг Миср хавфсизлик кучларидаги юқори мартабали манбаси.

Киритилди: 21:09 15.09.2025. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!