Исроилнинг қирғинбарот ҳужуми ҳақидаги сўнгги маълумотлар билан танишинг:
- Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида камида 21 фаластинлик ҳалок бўлди.
- Исроил армияси шанба куни Ҳизбуллоҳ манзилларини яна нишонга олганини айтди.
- The Times of Israel газетасининг Исроил авиация маъмуриятига таяниб хабар беришича, соҳил бўйидаги Ҳадера шаҳридан ва шимолга томон Исроил ҳаво ҳудуди ёпиқ.
- Ливан жамоат ишлари ва транспорт вазири Али Ҳамие Байрутнинг жанубий маҳалласида жойлашган турар-жой биносининг портлатилиши «ҳарбий жиноят» эканлигини айтди ва Исроил «минтақани урушга тортаётганини» маълум қилди.
- Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроилнинг Ғазо жанубидаги Мусбаҳ ҳудудидаги вазирлик омборларига уюштирган ҳужуми оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлганини ва бир қанчаси яраланганини маълум қилди.
- Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас Абиаднинг сўзларига кўра, ушбу ҳафтада пейжер портлашлари ва дрон ҳужуми қурбонлари сони 70 кишини ташкил этади. Кеча Исроилнинг Байрут жанубига қилган ҳужумида 31 киши, жумладан, уч бола ва етти аёл ҳалок бўлган.