Супер ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик WBA собиқ чемпиони Исроил Мадримов чемпионлик жангига оид ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Қайтиб олдик, Алҳамдулиллаҳ. Соғлиғим билан боғлиқ муаммолар кўп эди. Ҳозир асосий мақсадим чемпионлик камари. Ҳозир барча камарлар ўз эгаларида. Вазиятимиз яхши. Уларга бемалол даъвогарлик қила оламиз. Нью-Йоркда бўлиб ўтган охирги бокс тадбирида ҳам барча бокс масъуллари билан кўришдик. WBA йўналиши бўйича бошқалар билан келишилган ҳолатда ишлар олиб борилаётганини айтишди. Ўзбекистонга катта ғалабаларни олиб келишга ҳаракат қиламиз", дейди Мадримов.