Мамлакатдаги вазият тез суръатлар билан ёмонлашмоқда: юз минглаб одамлар уйларини тарк этиб, сув ва озиқ-овқат етишмайдиган, одамлар билан тўлиб кетган бошпаналарда яширинмоқда. Зарба остида турар жой кўп қаватли бинолари ва ҳатто Байрут соҳилидаги қочқинлар чодирлари ҳам қолмоқда.
Ливан Миллий ахборот агентлиги маълум қилишича, 2 мартдан 17 мартгача бўлган даврда ҳалок бўлганлар сони 912 нафарга етган, яна 2 221 киши яраланган. БМТ маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида камида 111 нафар бола бор.
Шунингдек, БМТ тиббиёт ходимларининг ҳалок бўлишига ҳам эътибор қаратмоқда — сўнгги кунларда камида 16 нафар ходим ўлдирилган. Ташкилот эслатади: тинч аҳоли ва тиббиёт ходимларига қасддан қилинган ҳужумлар халқаро ҳуқуққа кўра ҳарбий жиноят ҳисобланади.