Исроил армияси Ливан пойтахти Бейрутда “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий инфратузилмасига қарши янги ҳужумлар сериясини бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
"Исроил мудофаа кучлари Бейрутдаги “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига зарба беришни бошлади", дейилади баёнотда.
Кеча кечқурун Исроил Эрондаги космик портларга қаратилган йирик ҳужумлар тўлқинини бошлади. Исроил армияси маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа Эрон ҳарбий инфратузилмаларига зарба берилади.