Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 420 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Зайтун ҳудуди, Дайр ал-Балаҳ, Байт-Лаҳиа, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси томонидан Ғазо секторининг турли ҳудудларида уюштирилган “учта қирғин” оқибатида 48 киши ҳалок бўлди, 53 киши жароҳатланди.
▪️2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 44 минг 330 нафарга, яраланганлар сони эса 104 минг 933 нафарга етди.
▪️Ал-Қудс бригадалари: Ғазо шимолидаги ишғолчиларнинг позицияларига ҳужум қилдик, ўлганлар ва яраланганлар бор.
▪️Европа Иттифоқи раҳбари: Исроил жамияти экстремистлар ва зўрловчилар томонидан ичкаридан мустамлака қилинган.
▪️ЮНРВА раҳбари: Ғазодаги урушда ҳалок бўлганларнинг камида 70 фоизи аёллар ва болалардир.
▪️БМТ раҳбари: Биз Фаластин халқининг тинчлик, хавфсизлик ва қадр-қиммат шароитида яшаш ҳуқуқини амалга оширишда бирдамлигимизни кўрсатишда давом этамиз.
▪️Ҳусийлар: Ҳужумларимиз АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари тарихида биринчи марта самолёт ташувчиларнинг чекинишга мажбур бўлишига олиб келди. Қизил денгиздан «Эйзенхауэр», Араб денгизидан “Абраҳам Линколн” авиаташувчи кемалари қочиб кетди.
▪️Ливан Қуролли Кучлари Исроил аскарларини сулҳ битимини бузганликда айблади.
▪️Сурияда жангарилар ҳужуми чоғида Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари генерали ҳалок бўлди. Теҳрон бу ҳужумни АҚШ ва Исроилнинг минтақани беқарорлаштиришга қаратилган ҳийласи деб атади.
▪️Исроил парламенти Исроил ишғолига қаршилик кўрсатишни қўллаб-қувватловчи, аниқроғи араб партияларнинг маҳаллий сайловларда иштирок этишини тақиқлашга қаратилган қонунни қабул қилди. Кнессет, шунингдек, ҳукуматни ҳаддан ташқари танқид қилгани учун Kan телерадиокорпорациясини ёпиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.