Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Иордан дарёсида жойлашган қочқинлар лагеридаги 20 та уйни портлатди

Исроил Иордан дарёсида жойлашган қочқинлар лагеридаги 20 та уйни портлатди

ЦАХАЛ ўз ҳаракатини бино террорчилар томонидан фойдаланилгани билан изоҳлади. Исроилнинг Иордан дарёси соҳилидаги операцияси 21 январь куни бошланди, деб хабар беради Euronews.

1948 йилда Исроил давлати ташкил этилганда у ерда яшовчи минглаб фаластинликлар уйларини ташлаб кетишди. Уларнинг бир қисми Жениндаги қочқинлар лагерига жойлашди ва шу кунгача шу ерда яшаб келмоқда.

Ғазо секторидаги оташкесимдан сўнг Исроил армияси Ғарбий соҳилда операция бошлади. Улар ўз ҳаракатларини Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ХАМАС ва “Исломий жиҳод” каби жангари гуруҳларни кузатаётганликлари билан изоҳладилар. Операция икки ҳафтадан бери давом этмоқда.

Шанба куни Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида беш фаластинлик ҳалок бўлди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шу тариқа, янги операция қурбонлари сони 23 кишига етди.

Киритилди: 13:35 03.02.2025. Ўқилди: 1250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!