Исроил томонидан Эронга амалга оширилган ҳарбий ҳужумлар оқибатида тўққиз нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди.
Эрон давлат телевидениесининг маълум қилишича, 13 июндан бошлаб бошланган Исроил зарбалари давомида бир қатор журналистлар ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида Эрон Генерал штаби раҳбари Муҳаммад Багерийнинг қизи — Фереште Багерий, шунингдек, Иҳсон Закири, Али Теҳмосеби, Муин Незери, Рамазон Али Чубдари, Эмир Ҳусейн Тавусий, Муҳаммад Жавод Элвенди, Масуме Азимий ва Нима Раджабпур бор.
Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Масуме Азимий ва Нима Раджабпур 16 июн куни Исроил томонидан Эроннинг давлат телерадио корпорацияси (IRIB)га берilgan авиазарба оқибатида ҳалок бўлган.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.