Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги радикал марраларга янги зарбалар берди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Унинг баёнотига кўра, ҳужум нишони "Ҳизбуллоҳ" радикал ташкилотининг "ер ости иншоотлари" бўлган.
Исроил армияси бу ҳудудда бундай “террористик объектлар” мавжудлигини “Исроил ва Ливан ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларни қўпол равишда бузиш” деб атади.